Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франкфуртда уруш давридаги бомба топилгани сабабли 18 минг киши эвакуация қилинади
Германиянинг Майндаги Франфурт шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши давридаги бомба топилгани сабабли 18 минг киши эвакуация қилинади. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeine Zeitung нашри шаҳар ўт ўчириш хизматига таяниб хабар берди.
Нашрнинг билдиришича, бомба шаҳар маркази яқинида қурилиш ишлари олиб борилаётган вақтда топилган. Ўт ўчириш хизматининг маълумотига кўра, 18 мингга яқин киши ҳудудни тарк этади ва снаряд топилган жойдан 700 метр радиусдаги теварак-атроф бўшатилади.
Эвакуация маҳаллий вақт билан соат 20.00да (Тошкент вақти билан 00.00) бошланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:39 / 28.12.2024
Тошкентдан Остонага учган рейс ортга қайтарилди
14:30 / 21.01.2023
Бомба борлиги айтилган самолёт Ўзбекистонга мажбуран қўнди
07:13 / 16.09.2022
Франкфурт – Тошкент рейси ҳаво кемасидаги носозлик туфайли бекор қилинди
07:42 / 16.03.2022