Ўзбекистон | 07:42 / 16.03.2022
5912
1 дақиқада ўқилади

«Uzbekistan Airways» Тошкент ва Франкфурт ўртасидаги рейслар сонини оширди

«Uzbekistan Airways» Тошкент ва Франкфурт ўртасидаги рейслар сонини ҳафтасига уч мартагача оширмоқда. Бу ҳақда авиакомпания хабарида айтилган.

Фото: Kun.uz

Қайд этилишича, 2022 йил 2 апрелдан Тошкент – Франкфурт – Тошкент йўналиши бўйича қатновлар сони оширилади.

Маълум қилинишича, мунтазам авиақатновлар душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Бундан олдин, Ўзбекистонда маҳаллий аэропортларни минтақавий транзит ҳабига айлантириш чоралари белгиланганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид