Жаҳон | 09:51 / 29.10.2018
3768
1 дақиқада ўқилади

Грузияда президентлик сайловлари: Зурабишвили етакчи, 2-тур кутиляпти

Фото: EPA-EFE/ZURAB KURTSIKIDZE

Грузия Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, мамлакатдаги президент сайловларида 75 фоиз овозларни қайта ишлаш натижалари ҳозирча Саломэ Зурабишвили ғалаба қозонаётганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

Мавжуд маълумотларга қараганда, ҳозирги вақтда у 38,9 фоиз овоз тўплаган. Шу билан бирга, мухолифатдан номзод 37,35 фоиз овоз олган.

Аввалроқ, мухолифат экзит-поллари ва «Рустави 2» телеканали маълумотига кўра, биринчи турда номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан ошиқроқ овоз тўплай олмагани, шунинг учун иккинчи тур кутилаётгани хабар берилганди.

Бу 1991 йилда Грузия мустақиллиги эълон қилинганидан бери еттинчи президентлик сайлови. Президент 5 йил муддатга сайланади. Грузиянинг амалдаги президенти Георгий Маргвелашвили иккинчи муддатга сайланиш ҳуқуқига эга эди.

2017 йилда қабул қилинган Конституцияга кўра, бу сайловлар охирги тўғридан-тўғри президентлик сайловлари бўлади. Кейинги сайловларда Сайлов коллегиясининг 300 нафар аъзоси овоз беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид