Жамият | 16:46 / 29.10.2018
7256
2 дақиқада ўқилади

Олтинкўлда маҳаллалар аҳолиси билан долзарб муаммолар бўйича учрашувлар бўлиб ўтмоқда

Қиш мавсуми олдидан Андижон вилояти, Олтинкўл туманидаги мавжуд 57 та маҳалла фуқаролар йиғинида туман ҳокими қабули бўлиб ўтмоқда.

Сувюлдуз қишлоғи, “ОРС” маҳалласидаги 19-умумтаълим мактабида туман ҳокими  Назиржон Ўринбоев ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Унда аҳоли хонадонлари, умумтаълим мактаби ва мактабгача тарбия муассасаларида қиш мавсумига тайёргарлик ва бошқа масалалар юзасидан сўз борди. Шунингдек, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Азизбек Турғунов ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишда маҳалла фаоллари, ёши улуғ кишиларнинг ўрни катта эканлиги ҳақида маъруза қилди. Мулоқот давомида маҳалла аҳли мутасаддиларга ўзларини қийнаб келаётган муаммолар бўйича мурожаат қилишди.

Маҳаллани қийнаб келаётган иккита кўча йўлининг муаммоси ҳал бўлиб, мазкур йўллар кейинги йилги туман Дастурига киритиладиган бўлди.                                                                                

Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.
UZ мухбири

Мавзуга оид