Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди
ЙТҲ оқибатида Nexia-3 нинг бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.
Фото: Telegram/AndYHXB_pressa
Андижон вилояти Олтинкўл туманида ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида автомобиллар тўқнашуви содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Хабарга кўра, воқеа 23 октябр куни соат 13:15 атрофида Олтинкўл тумани “Оқтепа” маҳалласи ҳудудидан ўтган Д-105 “Фарғона ҳалқа йўли”нинг 132-километрида юз берган.
1990 йилда туғилган ҳайдовчи В.М. ўзининг Nexia-3 автомашинаси бошқариб кетаётиб ухлаб қолган ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, ўз йўналишида келаётган Nexia билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Nexia-3 нинг бир нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026