Ўзбекистон | 09:47 / 30.10.2018
8326
3 дақиқада ўқилади

Хизматлар соҳасида қанча корхона ва ташкилот фаолият кўрсатаётгани айтилди

Фото: Pinterest

Ҳозирги вақтда республика ҳудудида 316,0 мингдан ортиқ корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Шундан, хизматлар соҳасида 209,5 мингта корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг жами корхона ва ташкилотлар сонидаги улуши 66,1%ни ташкил этди, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

2018 йил 1 октябр ҳолатига, хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар (33,1%) юқори улушни эгаллайди.

Яқин ва узоқ хориж давлатлари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, туризм соҳасини жадал ривожлантириш яшаш ва овқатланиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар ва ташкилот сонининг ўсишига таъсир кўрсатди. Уларнинг улуши 9,2%ни ташкил этди.

Ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг хизмат кўрсатиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар умумий сонидаги улуши 6,2%ни ташкил этди.

Ахборот фаолияти билан шуғулланувчи ва алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг улуши 3,3%ни ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида хизмат кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотларнинг улуши 3,1%ни ташкил этди.

2018 йил январь-сентябрь ойларида дастлабки маълумотларга кўра, кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 105244,8 млрд. сўмга тенг бўлди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 108,9%ни ташкил этди.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан транспорт хизматлари ҳажми 10,5 трлн. сўмга, савдо хизматлари (6,9 трлн. сўм), молиявий хизматлар (4,0 трлн. сўм), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (1,5 трлн. сўм), таълим хизматлари (1,1 трлн. сўм) ошганлиги кузатилди.

Хизматлар ҳажмининг нисбатан сезиларли бўлмаган ҳолда ошиши соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар бўйича кузатилди. Уларнинг ҳажми 2017 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан 0,3 трлн. сўмга ошди.

Энг юқори ўсиш суръатлари меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (131,3%), молиявий хизматлар (25,4%), таълим соҳасидаги хизматлар (124,2%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (117,3%), соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар (114,5%) каби хизмат турларида қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хориждан пул ўтказмалари асосан қайси вилоятларга юборилиши маълум бўлганди.

Мавзуга оид