Наманганда автобус ағдарилиб кетди, жароҳат олганлар бор
Шу йил 29 октябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи Б.М. бошқарувида бўлган “Исузу” русумли автобусини “Наманган-Чортоқ” йўлининг 38-км.да ҳайдаб кетаётиб, автобус олд чап томон рессори синиб кетиши натижасида бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, автобус ёнбошлаб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада автобус йўловчиларидан бири нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва яна икки нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.
Автобуснинг қолган 12 нафар йўловчиси воқеа жойида шифокорлар томонидан назорат тариқасида текширилиб, соғ-саломатлиги туфайли уйларига рухсат берилган.
Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:38 / 18.09.2024
Тошкентда ўндан ортиқ автобус йўналиши вақтинча ўзгаради
20:05 / 12.09.2024
Ҳудудларда тадбиркорлар қуёш панелларини ўрнатишга мажбурланмоқда. Вазирлик томошабинми?
20:48 / 10.09.2024
Тошкентда кондуктор маст ҳолда бўлган шахсни куч ишлатиб автобусдан тушириб юборди
11:05 / 08.09.2024