Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТАТУ-БДАРУ қўшма факультетини муваффақиятли тамомлаган талабалар икки дипломга эга бўлишади
2018 йилнинг сентябр ойида Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Беларусь давлат ахборот ва радиоэлектроника университети ўртасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун Ахборот технологиялари қўшма факультетини ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланган эди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Ушбу шартномага биноан 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент ахборот технологиялари университетида ТАТУ-БДАРУ Ахборот технологиялари қўшма факультетига уч: ахборот технологияларнинг дастурий таъминоти, дастурланадиган мобил тизимлар, сунъий тафаккур йўналишлари бўйича талабалар ўқишга қабул қилинади.
ТАТУ-БДАРУ Ахборот технологиялари қўшма факультетида ўқиш «2+2» схемаси асосида амалга оширилади. Бу 2 йил - ТАТУда, 2 йил - БДАРУда таълим олишни билдиради. Ушбу факультетни муваффақиятли тамомлаган талабалар икки дипломга эга бўлишади.
Шу кунларда ТАТУ-БДАРУ Ахборот технологиялари қўшма факультети қошида ТАТУ ва БДАРУ юқори малакали ўқитувчилар томонидан 9 ой давомида қуйидаги фанлар бўйича тайёрлов курслари ташкил қилинмоқда:
1. Рус тили — 4 ой;
2. Инглиз тили + Информатика — 1 ой;
3. Математика + Физика — 4 ой.
Тайёрлов курсларида ўқитишнинг умумий соатлар ҳажми 1120 соат ташкил қилади.
Ўқитиш учун тўлов суммаси ойига 500 000 сўм этиб белгиланган.
Тайёрлов курслари фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчи БДАРУ сертификатига ҳамда муддатдан илгари талаба бўлиш имкониятига эга бўлади.
Маълумот ўрнида: Беларусь давлат ахборот ва радиоэлектроника университети (БДАРУ) Беларуснинг йирик миллий илмий-таълим маркази бўлиб, ўқув ва илмий фаолият олиб бориш учун улкан имкониятларга эга ОТМ ҳисобланади. Университет замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланган ва ривожланган инфратузилмага эга. Университетда таълим олиш ва илмий-тадқиқот фаолиятни юритиш учун барча зарур шарт-шароитлар мавжуд.
Мавзуга оид
19:13 / 12.03.2026
«Молиявий пирамида» учун жазо чоралари оғирлаштирилади
09:30 / 11.03.2026
Ўзбекистонда IT-visa олиш учун янги талаблар жорий этилди
10:50 / 02.05.2025
Латвия ТАТУ ҳузурида махсус мактаб ташкил этиши мумкин
14:50 / 01.05.2025