Жаҳон | 21:51 / 30.10.2018
10973
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда cобиқ иттифоқ вақтидаги ҳарбий унвонларни миллийлари билан алмаштиришмоқчи

Фото: Sputnik / Искандар Аминов

Тожикистонда cобиқ иттифоқ вақтидан қолган ҳарбий унвонлар номланиши тожикча муқобилларига ўзгартирилиши мумкин. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги тил ва атамашунослик қўмитаси бўлими бошлиғи Абдураҳим Зулфониёнга иқтибос келтирган ҳолда маълум қилинди.      

Шу муносабат билан Тожикистонда ҳарбийлар, олимлар ва тарихчилардан иборат махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган. Гуруҳ жорий ҳарбий унвонлар ўрнига янгиларини излаш билан шуғулланади. Келгусида ҳам ҳарбий атамалар ва бўлинмалар номланиши тожик тилига таржима қилинади.   

“Мутахассислар ҳарбий унвонларнинг тожикча номларини таклиф қилишди: ефрейтор – радабон, кичик сержант — даставар, сержант — дастаёр, катта сержант — дастабон, старшина — сардаста, капитан — садавар, подполковник — лашкарёр, полковник — сарлашкар”, деб айтган мутахассис.

Мутахассислар бунда аҳамонийлар, сосонийлар ва сомонийлар вақтидаги қадимий қўлёзмаларга таянишган.

Бундан ташқари, олий зобитлар таркиби унвонлари: генерал-майор, генерал-лейтенант ва генерал-полковникни тожикчага қандай таржима қилинишини ҳал қилиш керак бўлади.

Мавзуга оид