Спорт | 15:16 / 30.10.2018
18280
1 дақиқада ўқилади

UFC раҳбари: Нурмагомедов ва Мейвезер ММА қоидалари бўйича жанг ўтказиши керак

Фото: Eurosport

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) раҳбари Дана Уайт ташкилот чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва америкалик енгилмас боксчи Флойд Мейвезер ўртасидаги эҳтимолий жанг бўйича ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда TMZ хабар қилмоқда.

Президентнинг таъкидлашича, бу жанг ҳақиқатдан ҳам ўтказилиши мумкин, бироқ фақатгина аралаш жанг санъатлари қоидалари (ММА) бўйича ташкиллаштирилиши керак.

«Агар Мейвезер жанг қилишни истаса, келсин ва жанг қилсин. Лекин у UFC’да, бокс қоидаларисиз жанг қилиши керак. Бир пайтлар бу йўлдан боргандик, шунинг ўзи етарли», - дея маълум қилди Уайт.

UFC’нинг ирландиялик жангчиси Конор Макгрегор бокс қоидалари бўйича жангга рози бўлиб, америкалик билан баҳсга киришганди. Ўшанда Мейвезер ўнинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC раҳбари Нурмагомедов энди ким билан жанг ўтказиши кераклигини айтганди.

Мавзуга оид