Спорт | 20:12 / 31.10.2018
6432
1 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Локомотив» сўнгги дақиқада гол уриб, «Металлург»ни енгди ва бошқа натижалар

Суперлигада 28-турдан ўрин олган 3та ўйин якунланди.

«Локомотив» ўз майдонида «Металлург»ни қабул қилди ва сўнгги дақиқада урилган гол эвазига ғалабани қўлга киритди. Бу натижадан сўнг, «темирйўлчилар» 36 очко билан пешқадамликни мустаҳкамлади. 

«Қизилқум» ўз уйида «Сўғдиёна» билан беллашди ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабадан маҳрум бўлди. «Нефтчи» ҳам охирги дақиқаларда ўтказилган гол туфайли, қимматли очколардан маҳрум бўлди.

Суперлига, 28-тур
31 октябрь 

«Локомотив» - «Металлург» 1:0
Гол: Анзур Исмоилов (90)
Четлатиш: Забиҳилло Ўринбоев (66, «Металлург»)

«Нефтчи» - ОКМК 1:1 
Голлар: Андрей Сидоров (14) - Владимир Бубанья (83)
Четлатиш: Владислав Касминин (55, ОКМК)

«Қизилқум» - «Сўғдиёна» 2:2
Голлар: Артур Геворкян (23, 83) - Ойбек Нурматов (31), Дарвидас Сернас (90+3)

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид