Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мбаппе ва Неймарнинг навбатдаги голларидан сўнг «ПСЖ» кучли бешликнинг тарихий рекордини янгилади
Франция биринчи дивизионининг 12-тури марказий баҳс билан очиб берилди.
«ПСЖ» ўз майдонида энг яқин таъқибчиси «Лилль»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиннинг 70-дақиқасига келиб Килиан Мбаппе томонидан ҳисоб очилди, бироздан сўнг Неймар фарқни иккитага етказди. Мезбонларнинг икки юлдуз ўйинчиси киритган голларга «Лилль» 90-дақиқада Пепенинг пенальтидан урган голи билан жавоб қайтарди.
Ушбу ғалабадан сўнг Париж гранди кучли бешлик чемпионатлари тарихида мавсумни кетма-кет 12 та ғалаба билан бошлаган илк клуб бўди. Томас Тухель жамоаси бундан олдинги рекорд – 1960/61 йиллар мавсуми бошида «Тоттенҳэм» қайд этган натижани ўтган турда такрорлаган эди.
Маълумот учун, «ПСЖ» бундан 48 йил олдин ташкил топган бўлиб, ўз тарихида 7 марта Франция чемпиони бўлишга эришган, бу совринлардан 5 таси охирги 6 йил ичида қўлга киритилган. Европада майдонларида эса 1996 йилда УЕФА Кубок эгалари кубоги ғолиби бўлган.
Франция чемпионати, 12-тур
2 ноябрь
ПСЖ – Лилль 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 70 Мбаппе, 2:0 – 84 Неймар, 2:1 – 90, пенальти Пепе.
ПСЖ – Буффон, Маркиньос (Нсоки, 90), Тиаго Силва, Керер, Менье, Ди Мария, Верратти (Рабьо, 90), Дракслер, Бернат (Диаби, 90), Мбаппе, Неймар.
Лилль – Меньян, Челик, Фонте, Сумаоро, Балло, Тиаго Мендес, Шека (Сумаре, 82), Пепе, Иконе (Луис Араужо, 76), Бамба, Рафаэл Леау (Руй Фонте, 53).
Огоҳлантиришлар: Балло (1), Бернат (19), Тиаго Мендес (46), Верратти (54), Челик (56).
3 ноябрь (шанба)
21:00. Лион – Бордо
23:59. Страсбург – Тулуза
23:59. Реймс – Монако
23:59. Ницца – Амьен
23:59. Дижон – Ним
23:59. Кан – Ренн
4 ноябрь (якшанба)
19:00. Нант – Генгам
21:00. Сент-Этьен – Анже
01:00. Монпелье - Марсель