Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусь президенти самолёти сотувга қўйилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко бир вақтлар учган Ту-154М самолёти сотувга қўйилди.
1995 йилда ишлаб чиқарилган, EW-85815 борт рақамига эга самолёт учун савдолар Минск аэропортида 5 декабрда бошланиши режалаштирилган. “Белавиа” авиакомпаниясида самолёт давлат раҳбари томонидан қўллангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаш ёки рад этишга ҳақли эмасликлари айтилган.
“Биз савдога қўйилган самолётнинг кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотни бера оламиз”, деб айтган авиакомпания вакили.
Лукашенко самолёти ҳақидаги маълумот унинг Хитойга 2016 йилдаги сафари вақтида пайдо бўлган. Президентга тегишли Ту-154М Новосибирскда қўниб ўтган ва айнан шу ерда қайд қилинган.
Самолётнинг бошланғич нархи 2 млн доллардан кўпроқни ташкил қилади. Савдоларда ушбу суммадан 10 фоиз бўнак киритадиган исталган ташкилот ёки шахс иштирок эта олади.
Мавзуга оид
10:35 / 16.07.2026
Беларусга 5 минг нафар ўзбекистонлик ишчи юбориш режалаштирилмоқда
18:05 / 13.07.2026
Лукашенко мигрантларни Беларусга жалб қилиш шартларини тушунтирди
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026