Жаҳон | 14:27 / 05.11.2018
6085
2 дақиқада ўқилади

Деҳлида ҳавонинг ифлосланиш даражаси хавфсиз меъёридан 25 баравар юқори эканлиги маълум бўлди

Фото: AFP 2018 / Sajjad Hussain

Деҳли шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган "хавфсиз меъёр"дан 25 баравар юқори. Бу ҳақда Деҳли ҳаво ифлосланиши даражасини назорат қилиш бошқармасига таяниб РИА Новости хабар берди.

Душанба куни пойтахтнинг қатор туманларида ҳавонинг ифлосланиш даражаси 644 мкмни ташкил этган. Бу ЖСТ томонидан инсон ҳаёти учун хавфсиз деб белгиланган меъёрдан 25 баравар кўпдир.

Мутахассислар ҳавонинг кескин ифлосланишига Харьяна ва Панжоб штатларидаги қишлоқларда юз берган ёнғинлардан кўтарилган тутун сабабчи бўлган деб ҳисоблашмоқда. Бу штатларда фермерлар ҳосилни йиғиб бўлишганидан сўнг далаларга ўт қўйишлари одатий ҳолга айланган.

Хабарда айтилишича, Деҳлида яшовчилар ҳар йили кузда астма ва бошқа ўпка касалликларидан азият чекишади. ЖСТ статистикасига кўра, Ҳиндистонда ҳар йили заҳарли тутундан миллионга яқин киши ҳалок бўлади, Нью-Деҳли шаҳри эса ер юзидаги экологияси энг ёмон шаҳар мақомида қолишда давом этмоқда.

Мавзуга оид