IQAir порталига кўра, пойтахт ҳавосида PM10 туридаги зарарли заррачалар миқдори 269,7 мкг/м³ га етган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган меъёрдан (ҳар куни учун 45 мкг/м³) қарийб 6 баробар юқори бўлиб, инсон саломатлиги учун хавфли даражадир.  

Рейтингда 2-ўринни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳри эгаллаган — ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 152 мкг/м3. Конгонинг Киншаса шаҳрида эса 132 мкг/м3. Рейтингдаги ўнталикдан шунингдек, Калкутта (Ҳиндистон), Манама (Баҳрайн), Доҳа (Қатар), Жакарта (Индонезия), Аддис-Абеба (Эфиопия), Деҳли (Ҳиндистон) ҳамда Боғдод (Ироқ) шаҳарлари ўрин олган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.

Тошкент ҳавоси яна энг ифлос: сабаб, оқибат ва ҳимоя чоралари