Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди
Фото: Twitter/ Oana Lungescu
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг хавфсизлик нуқтаи назаридан аввалдан эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келди. Бу ҳақда альянс вакили Оана Лунгеску Twitter саҳифасида маълум қилди.
"НАТО бош котиби Йенс Столтенберг айни вақтда ташриф билан Афғонистон Ислом Республикасида бўлиб турибди. Унга НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари Стюарт Пич ва НАТОнинг Европадаги бирлашган кучлари қўмондони Кёртис Скапаротти ҳамроҳлик қилмоқда", - деб ёзди у.
Альянс матбуот хизматининг билдиришича, Столтенберг Афғонистон президенти, ҳукумат аъзолари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашувлар ўтказади. Бундан ташқари, у НАТОнинг Афғонистондаги миссияси қўмондони Скотт Миллер, НАТО фуқаролик вакили Корнелиус Циммерман ва миссия ҳарбийлари билан учрашади.
НАТО бош қароргоҳи ташрифнинг асосий мавзуларини маълум қилмади, аммо дипломатик манбаларнинг билдиришича, ташриф давомида НАТО йўриқчи ва маслаҳатчилари миссиясини кенгайтириш, толиблар билан музокаралар истиқболи ва Афғонистон армиясини ташқи молиялаштириш масалалари муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
20:24 / 07.05.2026
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
21:13 / 03.05.2026
Яқин Шарқдаги уруш НАТО мамлакатлари Россия билан урушга тайёр эмаслигини кўрсатди
12:23 / 02.05.2026