Сайёрамизнинг энг аниқ массаси маълум қилинди
Париж Дидро университети астрофизиклари сайёрамиз ва сайёралар ядролари массасини ўлчашнинг янги усулини қўллашди. Бунинг учун тадқиқотчилар сайёрамизга коинотдан бетўхтов ҳужум қилувчи космик зарралар – нейтринони қўллашга қарор қилишган.
Олимлар сайёрамизни космик нурлар билан сканерлаш натижасида Ернинг тўлиқ массаси 5,972Е24 килограммни, яъни 5 972 000 000 000 000 000 000 (5972 секстиллион) тоннани ташкил қилиши ҳақидаги хулосага келишди.
Энди олимлар ушбу усулни бошқа само жисмларининг кўрсаткичларини ўрганиш учун қўллашмоқчи. Навбатдаги тажрибада олимлар Ернинг ядроси ўлчамларини аниқлашмоқчи. Айни вақтда ядронинг оғирлиги 1,932•1024 кгни ташкил қилади, бироқ ядронинг аниқ геологик ва кимёвий хоссалари фанга маълум эмас.
Таъкидланишича, сайёрамиз массаси ҳар йил ошиб боради. Бунга эса ҳар йили Ер сиртини 30 минг тонна миқдорда қопловчи коинот чанги сабабдир.
Мавзуга оид
16:27 / 29.10.2024
Ер атмосферасининг ифлосланиши рекорд даражага етди
11:26 / 01.10.2024
Олимлар Қуёш қачон “ўлишини” маълум қилди: Ерга нима бўлади?
11:21 / 23.09.2024
Ер “иккинчи Ой”га эга бўлади, фақат бу вақтинча давом этади
22:22 / 11.03.2024