Ўзбекистон | 19:49 / 07.11.2018
74033
2 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқиладиган янги моделлар ягона шассида бўлади

GM Uzbekistan компанияси томонидан ишлаб чиқилиши режалаштирилаётган янги моделлар, русуми қандай бўлишидан қатъи назар ягона платформа негизида барпо этилади. «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Умиджон Салимов шу ҳақда маълум қилди. 

У, KUN.UZ мухбири саволига жавоб берар экан, 2018 йилда Matiz, Orlando ва Captiva автомобиллари конвейердан олинганини таъкидлаб, Lacetti (Gentra) ҳамон ишлаб чиқарилаётганини билдирди. 

“Lacetti ишлаб чиқариш жараёни сақланиб қолади. Ҳозирги кунда, биз Matiz, Orlando ва Captiva моделларини ишлаб чиқаришдан олганмиз. Чунки, бу масала ҳамкоримиз – GM компаниясининг моделлар чизиғини янгилаш билан боғлиқ. 2 ойдан буён 2019-2021 йиллардаги моделлар линиясининг концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Ушбу иш йил охиригача якунланганидан сўнг, келгусида қандай моделлар ишлаб чиқарилиши аниқ бўлади. 

Таъкидлашим мумкинки, уларнинг барчаси тубдан янги машиналар бўлади. Аммо улар битта – ягона платформада, турли кузов ва ҳакозоларда ишлаб чиқилади. Бу эса, автомобиль таннархини пасайтириш ва сифатини оширишга олиб келади”, - деди Умиджон Салимов.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид