Ўзбекистон | 20:08 / 08.11.2018
6190
2 дақиқада ўқилади

«Ўзметкомбинат» объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қарор қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамаси «Ўзметкомбинат» АЖнинг инвестицион лойиҳаларини амалга ошириш ва объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди.

Ҳужжатда билдирилишича, «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлар, шунингдек, фойдаланилмаётган ер участкалари инвентаризация қилинганлиги ҳамда келгусида улардан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрланган.

Қарор билан «Ўзметкомбинат» АЖнинг бўш турган майдонларида, шунингдек, соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлари негизида 2018-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестицион лойиҳалар рўйхати, очиқ савдолар орқали хусусий мулк этиб сотиладиган, соҳага оид бўлмаган ва фойдаланилмаётган объектлари рўйхати ва «Ўзметкомбинат» АЖнинг Жиззах вилояти ҳокимлигига тўловларсиз бериладиган фойдаланилмаётган ер участкалари ва асосий воситалари рўйхати маъқулланди. 

Ҳужжатда бериладиган объектлар рўйхатида кўрсатилган ер участкалари ва асосий воситаларни бир ой муддатда Жиззах вилояти ҳокимлигига қолдиқ қиймати бўйича текин берилиши ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги бериладиган объектлар рўйхатидаги ер участкаларининг келгусида улардан самарали фойдаланиш учун салоҳиятли инвесторларга берилишини таъминлаши кўрсатиб ўтилган. 

Шунингдек, «Ўзметкомбинат» АЖнинг «Металлург» пансионатига туташган, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг, Бакачўл қишлоғи ҳудудида жойлашган 1 га ер майдони ундаги иншоотлар билан биргаликда, давлат улушини кўпайтириш ҳисобига, баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланган нарх бўйича келгусида «Ўзметкомбинат» АЖ ходимлари учун замонавий дам олиш зонаси ташкил этиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва зарур инфратузилма яратиш мақсадида «Ўзметкомбинат» АЖнинг устав капиталига ўтказилади.  

Мавзуга оид