Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Интернетда "Яндекс" смартфони хусусиятлари ҳақидаги маълумот пайдо бўлди
Журналист ва Mobile Research Group таҳлилчиси Эльдар Муртазин твиттерда "Яндекс" компаниясининг смартфони жойлаштириладиган қути суратини эълон қилди.
Суратдан смартфон 5,65 дюймли Full HD+ экран, 8 ядроли процессор, 4 гигабайт тезкор ва 64 ГБ ички хотирага эга бўлишини кўриш мумкин. У NFC-чип билан ҳам жиҳозланган. YNDX-000SB деб номланган мазкур модель Хитойда ишлаб чиқарилади.

"Яндекс" компанияси смартфон чиқаришни режалаштиргани ҳақидаги хабар июль ойи ўрталарида пайдо бўлганди. ОАВнинг маълумот беришича, "Яндекс.Телефон" нархи 15–17 минг рубль бўлади.
Мавзуга оид
20:41 / 22.06.2026
Етакчи Android брендлари 7 дюйм экранли смартфонни тайёрламоқда
09:39 / 19.06.2026
AI инқилоби смартфонлар нархини янада ошириши мумкин
18:13 / 10.06.2026
Смартфонни қувватлашдаги асосий хатолик айтилди
17:37 / 09.06.2026