Оғир атлетика. Рустам Жангабаев жаҳон чемпионатида иккита бронза медалини қўлга киритди
Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати якунланди.
Бугун мусобақада +109 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Унда юртимиз шарафини Рустам Жангабаев ҳимоя қилди.
Ҳамюртимиз даст кўтаришда 202 кг натижа кўрсатди ва тўртинчи ўрин билан кифояланди. Силтаб кўтаришда эса 245 кг тошни ўзига бўйсундирди ва бронза медалига сазовор бўлди. Иккикураш якунига кўра 447 кг натижа кўрсатган Рустам бу борада ҳам бронза медалига эга чиқди.
Шу тариқа Туркманистондаги жаҳон чемпионати якунланди. Терма жамоамиз вакиллари мусобақа давомида 1та олтин, 1та кумуш ва 3та бронза медалларини қўлга киритдилар. Жумладан Акбар Жўраев 102 кг вазнда даст кўтаришда олтин медаль, 67 кг вазнда Достон Ёқубов силтаб кўтаришда кумуш медаль, Руслан Нурудинов 109 кг вазнда силтаб кўтаришда бронза медалга эга бўлган эди.
Ўзбекистонлик полвонлар 12 ноябрь куни соат 7:00да юртимизга қайтиб келадилар. Уларни «Жанубий» вокзалда тантанали кутиб олиш маросими ўтказилади.
Мавзуга оид
20:45 / 15.03.2024
Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади
08:53 / 07.12.2023
Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов спорт маркази ташкил этилади
15:23 / 04.12.2023
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
13:16 / 13.05.2023