Бизнес учун рухсат берувчи ҳужжатлар рўйхати 144 бандгача қисқартирилди
Энди эркин равишда тўлов тармоқларини яратиш, ташқи рекламани жойлаштириш мумкин, бизнес учун ер олишда эса камроқ ҳужжатлар талаб этилади, деб ёзмоқда Norma.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхати амал қилади. У «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунни амалга оширишга йўналтирилган.
Қабул қилинган ҳужжатда янги таҳрирдаги рўйхат қайд этилган. Эскиси 180та бандни ўз ичига олган (расман рақамланиши 220-позиция билан якунланган, бироқ 40та позиция ҳужжатдан илгарироқ чиқариб ташланган эди). Энди рухсат этиш хусусиятига эга 144та ҳужжат назарда тутилмоқда.
Тузатишларнинг солиштирма таҳлили билан жадвалда танишинг:
Ҳужжат 30.10.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
18:32 / 04.11.2024
Тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади
11:00 / 30.10.2024
Ўрта тадбиркорлик субъектлари 9 ойда қанча солиқ тўлагани айтилди
18:19 / 21.09.2024
Тадбиркордан ягона рўйхатга киритилмаган ҳисоботни талаб қилиш жаримага сабаб бўлади
14:40 / 09.09.2024