Фан-техника | 15:20 / 12.11.2018
12547
7 дақиқада ўқилади

Фойдали, аммо муваффақиятсиз: 2018 йилда ёпилиб кетган энг қиммат стартаплар

PitchBook аналитик компанияси жорий йилда ёпилиб кетган стартаплар ҳақидаги маълумотларни тўплади, Business Insider нашри эса улар орасидан энг қимматларини эълон қилди. 

Бу компанияларнинг аксариятига бозорда мустаҳкам ўрин эгаллаш учун инвестиция етишмаган. 

25. SDC materials

Фото: Bill Pugliano/Getty Images

Автомобиль саноати учун наноматериаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланган. 

2004 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $48 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $26 млн

2018 йил 1 февралда ёпилган.

24. Senzari

Фото: Sean Gallup/Getty Images

Фойдаланувчининг хоҳишларини ўрганиб чиқиб реал вақт режимида тавсиялар берадиган мусиқа эшитиш ва фильмлар томоша қилиш учун мўлжалланган платформа. 

2010 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $52 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $13 млн

2018 йил январда ёпилган.

23. Industrial Origami

Фото: Sean Gallup / Getty Images

Кўтариб турувчи конструкциялар учун мустаҳкам қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи компания. 

2003 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $58 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $41 млн

2018 йил апрелда ёпилган.

22. Claritas Genomics

Фото: Michael Dalder/Reuters

Болалар касалликларини диагностика қилувчи генетик лаборатория. 

2013 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $60 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $39 млн

2018 йил январда ёпилган.

21. Apprenda

Фото: Apprenda

Корпоратив таклифлар ишлаб чиқиш учун булутли платформа. 

2007 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $90 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $56 млн

2018 йил июлда ёпилган.

20. Innovari

Фото: Reuters/Kim Kyung-Hoon

Энергетика саноати учун интерактив технологик платформа. Компаниялар энергия захираларини муқобиллаштириш учун сунъий онг ва катта ҳажмдаги маълумотлар таҳлилидан фойдаланган. 

2011 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $94 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $12 млн

2018 йил мартда ёпилган.

19. DataTorrent

Фото: Flickr / Leonardo Rizzi

Маълумотларни қайта ишлайдиган стриминг платформа. 

2012 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $96 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $24 млн

2018 йил майда ёпилган.

18. Rennovia

Фото: Reuters

Қайта тикланадиган арзон хомашёдан тайёрланган биологик асосдаги кимёвий қўшимчалар ишлаб чиқариш билан шуғулланган. 

2009 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $99 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $69 млн

2018 йил мартда ёпилган.

17. Navdy

Фото: Navdy

Имо-ишоралар билан бошқариладиган автомобиллар учун проекцион тизимлар ишлаб чиқарган. 

2012 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $100 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $80 млн

2018 йил январда ёпилган.

16. EZhome

Фото: REUTERS/John Sommers II

Обуна бўйича майсаларни парваришлар хизмати. 

2014 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $102 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $20 млн

2018 йил февралда ёпилган.

15. Winx

Фото: YouTube/Winx Sleep Solution

Терапевтик тизимлар ишлаб чиқарган. 

2007 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $115 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $77 млн

2018 йил январда ёпилган.

14. Alphabet Energy

Фото: REUTERS/Adam Fenster

Термоэлектрик генераторлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган. 

2009 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $118 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $78 млн

2018 йил августда ёпилган.

13. Paieon

Фото: Shutterstock

Тиббий тасвирларни қайта ишлаш технологиялари билан шуғулланган. 

2000 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $136 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $34 млн

2018 йил апрелда ёпилган.

12. Candescent Health

Фото: Offutt Air Force Base/flickr

Радиология учун булутли дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси. 

2009 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $145 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $94 млн

2018 йил мартда ёпилган.

11. Primary Data

Фото: Primary Data

Корпоратив маълумотларни бошқаришни автоматлаштириш платформаси. 

2013 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $150 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $89 млн

2018 йил январда ёпилган.

10. Fallbrook Technologies

Фото: Enviolo

Велосипедлар учун автоматик узатмалар технологиясини ишлаб чиқарган. 

1998 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $169 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $171 млн

2018 йил мартда ёпилган.

9. ReVision Optics

Фото: Wikipedia

Кўз касалликларини даволаш ва кўзнинг табиий қаришини кечиктириш учун кўз имплантлари ишлаб чиқариш билан шуғулланган. 

1996 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $183 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $175 млн

2018 йил январда ёпилган.

8. Medical Simulation

Фото: Synapse/Creative Commons

Компания тиббий таълим тренажёрлари ишлаб чиқарган. 

1998 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $194 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $55 млн

2018 йил майда ёпилган.

7. Airware

Фото: Airware

Компания дронлар ёрдамида таҳлилий маълумотлар йиғиш билан шуғулланган. 

2001 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $59 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $104 млн

2018 йил сентябрда ёпилган.

6. ItsOn

Фото: Johan Larsson/flickr

Мобиль тармоқлар самарадорлигини ошириш учун булутли платформа. 

2008 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $243 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $41 млн

2018 йил январда ёпилган.

5. Shyp

Фото: Shyp

Буюртма бўйича етказиб бериш хизмати. 

2013 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $275 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $62 млн

2018 йил мартда ёпилган.

4. Rethink Robotics

Фото: Rethink Robotics

Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш учун роботлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган. 

2008 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $291 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $150 млн

2018 йил октябрда ёпилган.

3. Videology

Фото: Shutterstock

Реклама билан шуғулланувчи телевизион ва видеоплатформа.

2007 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $311 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $233 млн

2018 йил августда ёпилган.

2. Lytro

Фото: sourceLytro

Ёруғлик ва унинг йўналиши ҳақидаги маълумотларни қайд этувчи камералар ишлаб чиқарган. 

2006 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $360 млн

Жалб этилган маблағ миқдори: $202 млн

2018 йил мартда ёпилган.

1. Theranos

Фото: YouTube/TechCrunch

Қонни тезкор таҳлил қилиш учун қурилмалар ишлаб чиқарган. 2018 йил мартда АҚШ қимматли қоғозлар бўйича комиссияси Theranos раҳбари Элизабет Холмс ва компаниянинг собиқ президенти Рамеш Балвани инвесторлар, шифокорлар ва беморларга қонни таҳлил қилиш технологиясининг устунликлари ҳақида ёлғон гапирган ҳамда Theranos молиявий кўрсаткичларини ошириб кўрсатган, деган хулосага келган.

2003 йилда ташкил этилган.

Энг юқори қиймати: $9 млрд

Жалб этилган маблағ миқдори: $910 млн

2018 йил сентябрда ёпилган.

Мавзуга оид