6 йилда ШҲТ давлатлари қанча гиёҳванд моддалар мусодара қилгани маълум
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 2011-2017 йилларда Евроосиё ҳудудидаги героин ва марихуана умумий миқдоридан қарийб 40 фоизини мусодара қилишди. Бу ҳақда 13 ноябрь куни ШҲТ бош котиби Рашид Алимов минтақавий ҳамкорлик бўйича Париж битими экспертлар ишчи гуруҳи йиғилишининг очилишида маълум қилди.
РИА Новости хабарига кўра, 2011-2017 йилларда ШҲТга аъзо 8 давлатнинг ваколатли органлари томонидан 180 тоннадан ортиқ героин, 340 тонна афюн, 1,5 минг тонна марихуана ва 1,6 минг тоннадан ортиқ гашиш мусодара қилинди.
Унинг сўзларига кўра, «Бу Евроосиё бутун ҳудуди бўйлаб олиб қўйилган героин ва марихуананинг тахминан 40 фоизи, гашишнинг эса тўртдан бир қисмидан кўп».
Қайд этилишича, «Бу рақамлар ШҲТ давлатларининг Евроосиё маконида гиёҳванд моддалар ёвузлигига қарши самарали курашиш бўйича ҳақиқий имкониятларини акс эттиради».
«Аммо биз қониқмаяпмиз, ШҲТ гиёҳванд моддаларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиради, биринчи навбатда, бу соҳадаги қонунчилик-ҳуқуқий база мустаҳкамланади», - деди ташкилот бош котиби.
Мавзуга оид
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини яшириш йўли билан тарқатиш ҳолатлари фош этилди
14:30 / 05.10.2024