Ҳафсаланинг пир бўлиши ва қатъиятнинг етишмаслиги - турли машғулотларда моҳирликка эриша олмаслигимизнинг асосий сабабларидир.

Енгилишимизнинг 4 сабаби бор:
- Барини бажаришга улгурмаймиз.
- Қизиқишни йўқотамиз ёки чўчиймиз.
- Ишга жиддий ёндашмаймиз.
- Бюджетдан чиқиб кетамиз.
Қатъийроқ бўлишимиз керак
Қандай қилиб охиригача қатъий туриш мумкин?
Бу тўсиқларнинг барини енгиб ўтишнинг олти усули мавжуд.
Улар мақсадга етишда қатъий бўлишимизда ёрдам беради.
1. Олдингизга улкан мақсад қўйинг
Юқори марраларни забт этганлар тоғнинг пастида турганларга ўхшамайди. Мақсадни белгилаб олишнинг ўзи етарли эмас. Улкан ишларни режалаштириш лозим.
Мақсад қанчалик жиддий бўлса, унга эришишда янада қатъий бўласиз. Ўзгалар, масалан, оила, дўстлар, мижозлар учун масъул эканимизни ҳис қилганимизда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.
Рағбат ташқи омилларга боғлиқ бўлган фикрлаш тарзи “оҳу психологияси” деб аталади. Оҳу тез югуради, бироқ унинг ортидан қуваётган шерга қараганда бироз тезроқ холос. Шер тўхтаганида оҳу ҳам югуришдан тўхтайди.
Катта мақсад ички рағбатни яратади ва мияни “оҳу режимидан” “шер режимига” ўтказади.

“Инглиз тилини ҳамма билгани учун” эмас, хориж университетига кириш учун ўрганинг.
Профессионал бўлинг. Фақат ойлик маош учун эмас, оила ва яқинларни қўллаб-қувватлаш учун ҳам.
Дўстларни ҳайрон қолдириш ҳамда мазали овқатланиш ва узоқ умр кўриш учун таом тайёрлашни ўрганинг.












