19:35 / 13.11.2018
30379

Марказий банк раиси ўринбосарларидан бири «Ипотека-банк» раислигига ўтказилди

Фото: Халқаро пресс-клуб

Ўзбекистон президенти фармони билан Марказий банк раиси ўринбосари Шуҳрат Холдорович Атабаев ўз лавозимидан озод этилди.

«Kun.uz» манбаси маълумот беришича, Шуҳрат Атабаев «Ипотека-банк»нинг янги раиси этиб тайинланди.

Шуҳрат Атабаев 1978 йилда туғилган, 2000 йилда Тошкент Молия институтини, 2005 йилда Япониянинг Сиёсий фанлар Миллий институтини, 2010 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият Қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассисликлари - молия ва кредит, Давлат сиёсати (макроиқтисодиёт), Халқаро иқтисодий муносабатлар.

2001 йилдан буён банк тизимида фаолият кўрсатиб келаётган Атабаев 2017 йилнинг июлида Марказий банк раисига ўринбосар бўлганди.

Бироз аввалроқ «Ипотека-банк»да 2013 йилдан буён раис бўлган Омон Муҳаммадяминович Мусаев «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасига раис этиб тайинланганди.

Top