Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальнийга Россиядан ташқарига чиқишга рухсат берилмади
Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний ўзига Россия Федерациясини тарк этиш тақиқлангани ҳақида маълум қилди.
13 ноябрь куни тонгида у Москвадаги аэропортга келган. У Франциянинг Страсбург шаҳрига Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди қарорини эшитиш учун отланганди.
«Чегарачилар менга Россиядан чиқиш эшиклари ёпиқлигини айтишди. Қандайдир хат бор экан. Бунга изоҳ берилмади», дея ёзган сиёсатчи твиттерида.
15 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Алексей Навальнийнинг Россия ҳукуматига нисбатан даъвоси юзасидан қарор чиқариши кутилмоқда. Сиёсатчи ўзининг 2012 йилдан 2014 йилгача бўлган муддатда сиёсий тадбирлар чоғида 7 марта ноқонуний қўлга олингани юзасидан шикоят қилган. Бундан аввалроқ, 2017 йил февралида суд ушбу ҳолат юзасидан Навальнийга 63,7 минг евро миқдорида товон пули тўланиши лозимлиги бўйича ҳукм чиқарганди, аммо РФ Адлия вазирлиги ушбу ҳукм юзасидан шикоят қилган.
Мавзуга оид
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
17:39 / 17.01.2023
«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
23:41 / 22.12.2022
Навалний жамоаси даркнетда «махфий штаб-квартира» ишини мувофиқлаштирувчи сайт очди
21:45 / 02.10.2022