Жаҳон | 01:18 / 14.11.2018
7198
1 дақиқада ўқилади

АҚШ “Ҳизбуллоҳ” етакчисининг ўғлига қарши санкциялар киритди

Фото: AFP 2018 / Nicholas Kamm

АҚШ ҳукумати 13 ноябрда “Ҳизбуллоҳ” етакчисининг ўғли Жавод Насруллоҳни “терактлар тайёрлаганлик ва амалга оширганлик” учун санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментида маълум қилинган.

“Жавод Насруллоҳ “Ҳизбуллоҳ” етакчисининг ўғли ва ҳаракатнинг юқорилаб бораётган етакчиси ҳисобланади. Аввалроқ Насруллоҳ Исроилга қарши терактлар амалга ошириш учун одамлар тўплаш билан шуғулланган”, деб айтилган хабарда. 

АҚШ молия вазирлиги террорчилик бўйича санкциялар рўйхатига, шунингдек, Ғазо секторидаги “Мужоҳидлар бригадаси” гуруҳи ва яна 4 кишини киритган. 

Мавзуга оид