2020 йилда Ўзбекистонда Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази иш бошлайди
Тошкент шаҳрида замонавий тиббиёт ва илм-фаннинг энг сўнгги ютуқлари асосида барпо этилаётган Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 2020 йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматидан KUN.UZ’га маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳамда Корея Республикаси иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик фонди (EDCF) томонидан биргаликда қурилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 130,58 миллион долларни ташкил этади.
Айни пайтда марказнинг қурилиш ва жиҳозланиш ишлари билан бир қаторда, марказда ишлайдиган кадрлар малакасини ошириш бўйича ҳам қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикасининг Янгсан Пусан Миллий университети ўртасидаги ҳамкорлик шартномасига кўра, 100 нафар мутахассис ушбу университетда малака ошириши режалаштирилган.
Номзодлар малака-маҳорати, хорижий тилларни билиши, жаҳон тиббиётининг энг илғор янгиликларини ўзлаштириш салоҳиятига қараб танлов асосида саралаб олинмоқда. Ана шундай малакали шифокорлардан дастлабки 19 нафари саралаш жараёнидан муваффақиятли ўтиб, бир йил мобайнида Янгсан Пусан Миллий университетида таҳсил оладиган бўлди.
Сафар олдидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов шу мутахассислар билан учрашиб, уларга бир йиллик таҳсилни муваффақиятли якунлаб, эл-юртга муносиб хизмат қиладиган малакали кадрлар бўлиб етишишларида муваффақият тилади. Ўз навбатида, ёшлар ҳам вақтнинг ҳар лаҳзасидан оқилона фойдаланишга, ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, Ўзбекистон тиббиётининг эртанги тараққиётига муносиб улуш қўшишга ваъда беришди.
Таъкидлаш жоизи, бунёд этилаётган мазкур марказ лойиҳаси Корея Республикаси ва жаҳон тиббиётининг ноёб андозалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, бинонинг қурилиш, хавфсизлик тизими, иситиш, совутиш тармоқлари жаҳон стандартлари талабларига тўлиқ жавоб беради. Янги тиббиёт муассасаси 280 ўринга эга бўлиб, клиникада кунига 250 нафар беморни қабул қилиш ва йилига 1500 дан кўпроқ мураккаб ва ноёб операция ўтказиш имконияти яратилади.
Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази 381 номдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан, ангиограф, компютер тамограф, юқори технологияли рақамли рентген ва флюороскопик тизими, мобил рентген аппарати, циклотрон каби энг сўнгги инновацион тиббий жиҳозлар ўрнатилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
18:34 / 01.08.2023
Корея банки Ўзбекистонни тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳасига 74 млн доллар ажратади
09:27 / 31.07.2023
Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиали ташкил этилади
09:50 / 21.07.2023
АҚШ компанияси Ўзбекистон тиббиёт соҳасига сармоя киритишни режалаштиряпти
09:08 / 10.07.2023