12:01 / 15.11.2018
21002

Дунёдаги энг қиммат кўчалар рейтингида етакчи ўзгарди

Беш йил ичида биринчи марта Нью-Йоркдаги Бешинчи авеню дунёдаги энг қиммат кўча номини йўқотиб, бу борада Гонгконгдаги Козуэй-Бейни (Causeway Bay) ўзидан олдинга ўтказиб юборди. Бу ҳақда РБК қимматбаҳо кўчмас мулк бозорида консалтинг билан шуғулланувчи Cushman & Wakefield компанияси ҳисоботига асосланиб хабар бермоқда.

Козуэй-Бейн
Фото: Paul Yeung / Bloomberg
Бешинчи авеню
Фото: Craig Warga / Bloomberg

Бешинчи авенюдаги ўртача ижара ставкаси ўтган йил билан таққослаганда йилига бир квадрат метр учун 28,262 минг евродан 20,733 минг еврога тушди. 

Козуэй-Бейда ўртача ижара ставкасининг бироз пасайишига қарамасдан, унинг миқдори рейтинг аввалги етакчисидан юқори даражада қолди ва йилига бир квадрат метр учун 24,606 минг еврога тенг бўлди.

Рейтингда учинчи ўринни Лондондаги Нью-Бонд-стрит йилига бир квадрат метр учун 16,071 минг евролик ижара ставкаси билан эгаллади. У Европанинг энг қиммат кўча номига эга.

Нью-Бонд-стрит
Фото: Simon Dawson / Bloomberg 

Шунингдек, дунёдаги энг қиммат кўчалар илк ўнталигига қуйидаги кўчалар кирди:

• Париждаги Елисей майдонлари (йилига бир квадрат метр учун ижара ставкаси 13,992 минг евро)
• Миландаги Виа Монтенаполеоне (13,5 минг евро) 
• Токиодаги Гиндза мавзеси (11.232 минг евро) 
• Сиднейдаги Питт-Стрит-Молл (8882 евро),
• Сеулдаги Мёндон кўчаси (8364 евро)
• Цюрихдаги Банхофштрассе (7872 евро)
• Венадаги Кольмаркт (4740 евро).

Top