Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтда кўчаларни ёритиш тартибга солинади
Пойтахт ҳокимияти томонидан ташқи ёритиш электр тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш дастури ишлаб чиқилди. Ҳужжат лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.
Norma’нинг ёзишича, бирор-бир ташкилотнинг балансида ҳисобда турмаган кўчаларни ёритиш объектлари рўйхати тузилди. Шаҳар бўйича 7 147 та ёритиш ускунаси ва 289,5 км тармоқ шундайлар сирасидан эканлиги маълум бўлди.
Эгасиз объектлар 2018–2019 йиллар мобайнида тикланиши ҳамда улардан лозим даражада фойдаланилишини ва сақланишини таъминлайдиган «Тошшаҳарнур» ДУК балансига ўтказилиши таклиф этилмоқда. Ишларнинг белгиланган қиймати – 16 766,3 млн сўм.
Бундан ташқари, 2018–2022 йиллар мобайнида 1 693,1 км лик ташқи ёритиш ҳаво электр линияларини ўзини тутиб турувчи изоляцияланган симларга алмаштириш таклиф этилмоқда. Мазкур лойиҳа қиймати 44 650,1 млн сўмни ташкил қилади (мўлжалдаги буюртмачи – «Тошшаҳарнур» ДУК).
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:45
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026