Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оксфорд луғати йил сўзини эълон қилди
Оксфорд луғати toxic (заҳарли) сўзини 2018 йилнинг “йил сўзи” деб эълон қилди. Таъкидланишича, ушбу сўз инглиз тилида XVII аср ўрталарида пайдо бўлган.
Луғат муаллифларининг таъкидлашича, ушбу сўзга қизиқиш жорий йилда анча ошган. Бу сўзнинг маъноси келтирилган саҳифани кўриш сони 45 фоизга кўпайган. Ушбу сўз “заҳарли кимёвий моддалар” , “заҳарли маскулинлик” ва “заҳарли модда” ибораларида кўпроқ қўлланган.
Мутахассисларнинг фикрича, “заҳарли кимёвий моддалар” ва “заҳарли модда” ибораларига қизиқиш Буюк Британияда ГРУнинг собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарлангандан кейин ошган. “Заҳарли маскулинлик” ибораси эса жинсий тегажоғликлар билан боғланган бўлиб, бу билан боғлиқ бир нечта можаролардан кейин долзарб иборага айланган. Бундан ташқари, бу иборанинг оммавийлашишига жинсий тегажоғликларга қарши #MeToo ҳаракати сабабчи бўлган.
2017 йилда луғат “ёшлар исёни” (youthquake) сўзини йил сўзи деб эълон қилганди.
Бундан аввалроқ Collins Dictionary луғати ноширлари 2018 йилнинг бош сўзи сифатида “single-use” – “бир марталик” иборасини танлашганди.
Мавзуга оид
10:15 / 02.11.2024
Collins луғати “brat”ни йил сўзи деб эълон қилди. Унинг маъноси нима?
12:26 / 16.11.2023
2023 йил учун танланган “йил сўзлари” сунъий интеллектга алоқадор бўлмоқда
19:15 / 29.11.2022
Америкалик тилшунослар 2022 йилнинг асосий сўзини танлади
23:58 / 23.11.2020