Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент қарори билан янги кўкрак нишони таъсис этилди
“Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.
Низомга кўра ушбу кўкрак нишони билан ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ишларига муносиб ҳисса қўшган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари ҳамда фуқаролар тақдирланадилар.
Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши томонидан амалга оширилади.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Маслаҳат кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.
Қарорга мувофиқ, ушбу кўкрак нишони 8 декабрь – Конституция куни байрами арафасида топширилади.
Кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти оладилар.
Мавзуга оид
20:00 / 28.03.2026
Жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар замонавий касбларга ўқитилади
22:53 / 21.02.2026
"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди
19:55 / 25.09.2023
«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди
20:25 / 04.09.2023