Нурдинжон Исмоилов Достонбек Жумабеков билан учрашди
2018 йил 15 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов Қирғизистон Республикасига ташриф буюрди ва Жокорку Кенеш торағаси Достонбек Жумабеков билан учрашди.
Учрашув чоғида қайд этилганидек, ўзаро мулоқотлар икки давлат парламентлари ўртасидаги дўстона ва ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Қирғизистон Республикаси Жокорку Кенеш торағаси Д. Жумабеков аввал эришилган келишувларнинг ижроси мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашга, келажакда ҳамкорликнинг кенг истиқболларини очиб беришга хизмат қилиши, шунингдек, Қирғизистон ва Ўзбекистон муносабатларини кенгайтириш учун янги имкониятлар яратиши лозим, дея таъкидлаб ўтди.
Шу билан бирга, Д.Жумабеков жорий йилнинг 1 сентябрь куни очилиш маросими бўлиб ўтган Ўш шаҳридаги қирғиз-ўзбек мактабининг бунёд этилгани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди. Айни пайтда мазкур мактабда 630 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов самимий қабул учун миннатдорлик изҳор қилар экан, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар кўплаб, жумладан, иқтисодиёт, сиёсат, маданият соҳаларидаги фаол ҳамкорлик туфайли мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди.
Учрашув икки қардош, қондош, дўст мамлакатга хос тарзда ўзаро ишонч, қардошларча самимият руҳида ўтгани ҳар икки тараф томонидан таъкидлаб ўтилди ва мулоқотларга мунтазамлик бахш этиш истаклари билдирилди.
Мавзуга оид
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024