Жаҳон | 19:22 / 19.11.2018
8047
2 дақиқада ўқилади

Яндекс янгиланган «Андромеда» қидирув тизимини тақдим этди

Яндекс компанияси «Андромеда» номи остида янгиланган қидирув тизимини тақдим этди. Энг асосий янгиланишлар қидирув тизимининг уч йўналишида амалга оширилди, булар: фойдаланувчи қўйган саволга тезкор жавоблар, манбаларни қидиришда ёрдам ва қидирув натижаларини сақлаб қўйиш имкониятидир.

Тезкор жавоблар

Эндиликда тезкор жавоблар орқали керакли факт ҳақида билишдан ташқари, қаерда овқатланиш мумкинлиги, у ёки бу шахс нимаси билан машҳурлиги, оммавий ахборот воситалари нималар ҳақида ёзаётгани ва хоккей ёки футбол оламида нималар содир бўлаётгани ҳақида ҳам билиш мумкин. Масалан, Испания чемпионати ҳақида сўров юборилса, қидирув натижаларида турнир жадвали, учрашувлар санаси, чемпионат янгиликлари чиқади.  

Манба танлаш

Қидирув натижасида топилган сайтларнинг сифатига эътибор қаратилди: улар фойдаланувчига қай даражада ёрдам бера олади, бу сайтларга фойдаланувчилар қанчалик кўп киради – қидирувда мана шу омиллар ҳисобга олинади.

Коллекция 

Янгиланган қидирув тизими бир ҳаракат билан маъқул келган нарсалар: ҳаволалар, фильмлар, видео ёки суратларни сақлаш имконини беради. Улар Яндекс.Коллекции сервисига тушади ва уларни ҳар қандай қурилма орқали кўриш мумкин бўлади.  

Мазкур сервисда фойдаланувчи ўз коллекциясини яратишдан ташқари, бошқаларнинг коллекцияларига ҳам обуна бўлиши мумкин. Масалан, телефонларга қизиққан фойдаланувчи бошқаларнинг шу мавзудаги коллекцияларига обуна бўлиши ва кўриши мумкин бўлади.

Мавзуга оид