Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қидирувдаги шахс ЙПХ рейди давомида аниқланди
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан Бектемир туманида ўтказилган навбатдаги рейд пайтида фирибгарлик жинояти бўйича қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.
2025 йил 7 декабр куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 1-баталон катта инспектори Бектемир туманидаги ТҲАЙ кўчасида BYD русумли автомашинани ҳужжатларни текшириш мақсадида тўхтатган. Транспорт воситаси йўловчиси — 36 ёшли А.Й.нинг ўзини тутиши ва хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган.
Йўловчига оид маълумотлар махсус дастур орқали текширилганда, у Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддасида («Фирибгарлик») назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, қидирувда экани маълум бўлган. Қидирувдаги шахс ўрнатилган тартибда Бектемир туман ИИО ФМБ ходимларига топширилган.
Мавзуга оид
14:27 / 17.03.2026
Тошкентда автобусларда йўл ҳақини тўламаганлар жавобгарликка тортилмоқда
13:08 / 12.03.2026
Йўл безорилигига қарши рейдларда юзлаб ҳайдовчиларга чора кўрилди
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026