Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорниядаги ёнғинлар. Қурбонлар сони ортмоқда
АҚШнинг Калифорния штатидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 80 кишига етди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, 1,2 мингдан зиёд киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Қайд этилишича, маҳаллий расмийлар ушбу маълумотни тасдиқлаганлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Калифорниядаги ёнғинда мингдан зиёд киши бедарак йўқолгани хабар қилинганди.
Бу ёнғин штат тарихидаги энг ҳалокатли ва вайронакор ҳодисага айланди. Ёниб кетган ҳудуд ҳажми 560 квадрат километрдан ортиқ, 12 мингдан ортиқ бино ҳамда иншоотлар йўқ бўлди. Тахминан 50 минг одам эвакуация қилинди.