Ўзбекистон | 14:08 / 20.11.2018
5909
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура: четга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Фото: Бош прокуратура

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда фуқаролар И. ва Н. 2012-2013 йилларда фуқаролар Р.У ва Э.С.ни алдаб, Жанубий Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, улардан жами 10.500 АҚШ долларини олиб, шундан 2.100 АҚШ долларини қайтариб, қолган 8.400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзларнинг шахсий эҳтиёжларига ишлатганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар И. ва Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид