Франция Renault бўйича чақириқ билан чиқди
Франция иқтисодиёт вазири Брюно Ле Мэрнинг маълум қилишича, у Renault директорлар кенгашидан Японияда молиявий найрангларда айбланиб ҳибсга олинган Renault-Nissan-Mitsubishi альянси раҳбари Карлос Гонни алмаштириш учун номзод топиш ҳақида сўрайди. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси хабар бермоқда.
Ле Мэрнинг қайд этишича, вақтинчалик раҳбарлик «имкон қадар тезроқ» жорий этилиши керакдир.
Аввалроқ, Гон Японияда ҳибсга олинганлиги ҳақида хабар берилган эди. Таъкидланишича, у молиявий найрангларда гумон қилинмоқда: Гоннинг товон пули миқдори 2016 йилда қарийб 1,1 млн иена ёки тахминан 9,7 млн долларни ташкил этган. 2017 йилда у умумий миқдорда 33 фоизга камроқ даромад топганини хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Nissan молиявий найранглар сабабли ўз раҳбарини ишдан ҳайдаши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024
Netflixʼнинг Париж ва Амстердамдаги офисларида тинтув ўтказилди
18:52 / 05.11.2024