Президент Tashkent City халқаро бизнес маркази қурилишини бориб кўрди
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Tashkent City халқаро бизнес маркази қурилишини яна бир бор кўздан кечирди.
«Бу ерда замонавий архитектура ютуқларига мувофиқ лойиҳалар ва давлатимиз раҳбарининг аввалги ташрифлари чоғида берилган кўрсатмалар асосида жадал қурилиш кетмоқда. Бизнес марказлар, меҳмонхоналар, конгресс-хол, офислар, кўп қаватли уйлар, ресторанлар ва бошқа объектлар еттита лотга ажратилган ҳолда бунёд этилмоқда», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Президент беш юлдузли меҳмонхонада қуриладиган хоналар, заллар намуналари билан танишган. Хоналарнинг ҳар бир деталига эътибор қаратиб, уларнинг дизайни ва қулайликлари бўйича кўрсатмалар берган. Хоналар ёруғ ва баҳаво бўлиши, уларни безашда одамларнинг кайфиятини кўтарадиган, очиқ ранглардан фойдаланиш кераклигини таъкидлаган.
Меҳмонхонага туташ тарзда яна бир йирик иншоот – конгресс-холл қурилмоқда. Унда олий даражадаги учрашувлар, халқаро анжуманлар ўтказиш учун барча шароит яратилади. Энг сўнгги техника ва технологиялар билан жиҳозланади.
Шавкат Мирзиёев конгресс-холлни халқаро стандартлар асосида қуриш, йирик делегацияларни қабул қилиш учун зарур қулайликлар яратиш бўйича топшириқлар берган.
Президент Gardens Residence турар жой комплексини ҳам бориб кўриб, намуна сифатида қурилган 2 ва 4 хонали уйларни кўздан кечирган.
Саккиз гектар майдонни эгаллайдиган ушбу комплекс тўққизта кўп хонадонли уйдан иборат бўлади. Уларни лойиҳалашда барча жиҳатлар инобатга олинган. Болалар, ота-оналар, меҳмонлар учун алоҳида қулайликлар кўзда тутилган.
Давлат раҳбари халқимиз мана шундай замонавий уйларда яшашга ҳақли экани, Европа ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари стандартлари асосида қурилган бу уйлар юртдошларимизга берилишини таъкидлаган. Мазкур турар жойлар харидорларга узоқ муддатли имтиёзли кредитлар асосида тақдим этилади.
Мавзуга оид
18:33 / 05.02.2024
Президент Париж-2024 ўйинларидаги натижалар тарихдаги энг яхшиси бўлиши учун зарур чоралар кўришни буюрди
18:30 / 05.02.2024
Дорилар бепул ажратилса-да, беморлар уларни дорихонадан 10 баробар қиммат сотиб олмоқда — президент
18:13 / 05.02.2024
Ҳар бир она ва бола ўлими фавқулодда ҳолат сифатида баҳоланади — президент
14:13 / 05.02.2024