Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳаси тўлиқлигича жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Қайд этилишича, солиқ қонунчилиги мажбурийлик, аниқлик, солиқ солишнинг адолатлилиги, солиқ тизимининг бирлиги, солиқ тизимининг ягоналиги, солиқ қонунчилигининг ошкоралиги ва солиқ тўловчи тўғрилигининг презумпцияси принципларига асосланган.

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидалари ушбу Кодексда белгиланган принципларга зид бўлмаслиги керак.

Белгиланишича, ҳар бир шахс ушбу Кодексда белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга мажбурдир.

Ҳеч кимга ушбу Кодексда назарда тутилмаган ёхуд унинг меъёрларини бузган ҳолда ўрнатилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти қўйилмайди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар аниқ бўлиши керак. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари шундай шакллантирилиши керакки, бунда ҳар бир солиқ тўловчи қандай солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, қачон, қанча миқдорда ва қандай тартибда тўлаши лозимлигини аниқ билиши керак.

Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўрнатишда солиқ тўловчилар, шунингдек, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар элементларини аниқлаш керак.

Солиқ солиш умумийдир.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзларни ўрнатиш ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ бўлиши керак.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар беришнинг алоҳида турларига рухсат берилмайди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар камситувчи характерга эга бўлмаслиги ҳамда ижтимоий, ирқий, миллий, диний ва шунга ўхшаш бошқа мезонларга мувофиқ қўлланилиши мумкин эмас.

Солиқ тизими барча солиқ тўловчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир хилдир.

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) ёки молиявий воситалар эркин ҳаракатланишини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклайдиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Кодексда назарда тутилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар мавжуд.

Солиқлар қуйидагилардан иборат:

1) юридик шахс даромадига солиқ;

2) жисмоний шахс даромадига солиқ;