Табиий офатлар юз бериши нуқтаи назаридан энг хавфли давлатлар маълум қилинди
Bündnis Entwicklung Hilft немис жамияти мутахассислари табиий офатлардан ҳалок бўлиш хавфи энг юқори бўлган давлатлар рейтингини тузишди.
Рур университети олимлари табиий офатлар юз бериши, маҳаллий ҳукуматларнинг бундай офатларга тайёргарлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда, 171 та давлат маълумотларини таҳлил қилиб чиқишди.
Рейтингга кўра, сайёрамиздаги энг хавфли давлатлар Тинч океанидаги Вануату ва Тонга деб топилган. Бу давлатларда табиий офатдан ҳалок бўлиш эҳтимоли юқори. Ушбу ҳудудлар учун зилзила, цунами ва тўфонлар энг катта хавф солади. Шундай ҳолат Филиппинда ҳам кузатилади, бу ерда кўчки ва вулқонлар отилиши хавфи юқори.
Энг хавфли давлатлар тоифасига Марказий Америка, Ғарбий ва Марказий Африка, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ҳам киритилган.
Тадқиқот натижаларига кўра, табиий офатлар юз бериши нуқтаи назаридан Қатар, Мальта ва Саудия Арабистони энг хавфсиз давлатлар деб топилган.
“Фалокатлар хавфи бир текис тақсимланмаган, улар асосан орол давлатлар ва Океания, Осиё ва Марказий Америкадаги паст ёки ўрта даражадаги даромадга эга давлатларга тўғри келади”, деб таъкидлаб ўтишган мутахассислар.
Докладга кўра, хавфсизликнинг ҳал қилувчи омили мамлакатнинг одамлар эвакуацияси ва қутқарув хизматларининг тезкор жавоб беришини таъминлайдиган йўллар ва аэропортларнинг етарлича миқдордалиги каби инфратузилмаси ҳисобланади.
Тадқиқотчилар, шунингдек, электр тармоқлар барқарорлиги, тоза ичимлик суви билан таъминланганлик ва етарлича миқдорда тиббий муассасалар ва ходимлар борлигига катта аҳамият қаратишади.
Аввалроқ соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик соҳасидаги International SOS ташкилоти мутахассислари Ливия, Афғонистон, Сомали, Сурия, Яман, Мали ва Жанубий Суданни 2019 йилда сайёҳлар учун энг хатарли жойлар деб эълон қилганди.
Мавзуга оид
11:53
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
20:51 / 03.11.2024
Испания қироли ва қироличаси Валенсияда лойбўрон қилинди
07:30 / 17.10.2024