«Куз неъматлари-2018» мева-сабзавот ярмаркаси очилиш маросими бўлиб ўтди
21 ноябрь куни «Ўзкўргазмасавдо» павильонида ташкиллаштирилган «Куз неъматлари-2018» мева-сабзавот ярмаркаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Ярмарканинг биринчи кунида 100 дан ортик маҳаллий ва 40 дан ортиқ хорижий компаниялар иштирок этишди ва музокаралар олиб боришди.
Ярмарка давомида тузилган шартномалар суммаси ярмарканинг охирги кунида эълон қилинади. Шаҳримиз меҳмонлари ва ҳамшаҳарларимизни ярмаркага таклиф этамиз, ярмарка 22-23 ноябрь кунлари ҳам давом этади, шунингдек ярмарка давомида юртимизнинг барча ҳудудларидан келтирилган мева-сабзавотларни сотиб олиш имкониятига эга бўласиз.
Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Беруний кўчаси 41
Мўлжал: метронинг «Беруний» бекати
Мавзуга оид
09:40 / 31.10.2024
Тошкентда "Ипак йўлида туризм" халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилади
07:50 / 16.03.2024
Тошкентдаги 11 та бозорда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари иш бошлади
09:43 / 04.03.2024
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил» ички туризм ярмаркаси ташкил этилади
07:36 / 19.11.2022