Одил Аҳмедовнинг «Орзу жамоаси»: ундан жаҳоннинг қайси юлдузлари ва ўзбекистонлик футболчилар ўрин олди?
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ўзи билан бирга тўп сурган футболчилардан таркиб топган «Орзу жамоаси»ни тузиб чиқди.
Аҳмедовнинг рамзий терма жамоасидан у билан бирга «Пахтакор», «Анжи» ва «Краснодар»да ўйнаган ҳамкасблари ва ҳозирги клуби «Шанхай СИПГ»даги жамоадошлари ўрин олган.
Одил Аҳмедовнинг «Орзу жамоаси» қуйидаги футболчилардан иборат:
Дарвозабон: Владимир Габулов
Ҳимоячилар: Юрий Жирков, Андреас Гранквист, Анзур Исмоилов, Ислом Иномов
Таянч яримҳимоячилар: Азиз Ҳайдаров, Лассана Диарра
Қанот ўйинчилари: Виллиан, Халк
Ҳужум орти футболчиси: Оскар
Ҳужумчи: Александр Гейнрих
Эслатиб ўтамиз, Хитой чемпионатида ғолиб чиқиб, таътилни ўз ватанида ўтказаётган 30 ёшли яримҳимоячи куни кеча KUN.UZ меҳмони бўлди. Одил суҳбат давомида турли мавзуларда, жумладан Ўзбекистон терма жамоаси ва унинг янги бош мураббийи, 8 йил олдин Қатарда ўтган Осиё кубоги хотиралари, Хитой чемпионати, футболчи руҳияти ва маҳорати, ўзининг киберспорт ўйинларидаги кўрсаткичлари тўғрисида сўз юритди.
Интервьюни тўлиқ шаклда KUN.UZ`нинг YouTube ва Mover`даги саҳифалари орқали томоша қилишингиз мумкин.
Видео: Tas-IX
Видео: Youtube.com
Мавзуга оид
11:56 / 20.12.2021
«Энди менинг биринчи мухлисим йўқ». Одил Аҳмедов фаолиятини якунлагани сабаби ва энди нима иш қилишини айтди
23:05 / 18.12.2021
«Одил – Биродар Абдураимов, Миржалол Қосимов каби ўзбек футболи тарихидан жой олди». Абдусалом Азизов Аҳмедовга «олтин бутса» топширди
19:24 / 18.12.2021
«Пахтакор» 25-рақамли либосини Одил Аҳмедовга абадий топширди
19:01 / 18.12.2021