Жаҳон | 14:39 / 23.11.2018
23659
2 дақиқада ўқилади

Саратов областида ғалтак машина Ўзбекистон фуқаросини босиб кетди

Фото: Saratov.ru

Саратов области Вольский туманида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароси жонлантириш бўлимига олиб кетилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Аниқлаштирилган маълумотларга кўра, ҳодиса 22 ноябрь куни Сенная посёлкаси яқинида, «Сизрань - Волгоград» федерал трассасининг 198-километрида юз берган. 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси жонлантириш бўлимига ётқизилди.

«Газель» ишчилар гуруҳини объектга олиб келди. Мигрантга кимдир қўнғироқ қилган, бу пайтда у йўл четида турганди. Эркак гаплашиш учун четроққа чиқиб, тротуарлар учун мўлжалланган йўл ғалтак машинасига суянди. Машина юриб кетиб, уни босиб юборди», - дея хабар қилмоқда «Вольск.ру» портали ўз манбаларига таянган ҳолда.

Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда Вольскка олиб борилди. Туман шифохонасида унда очиқ бош мия жароҳати аниқланди.

Рўй берган ҳодисанинг барча тафсилотлари ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан аниқлаштирилмоқда.

Мавзуга оид