Ўзбекистон | 19:00 / 23.11.2018
34584
1 дақиқада ўқилади

«Ўзтрансгаз»да 2 йил ичида тўртинчи раҳбар ишдан кетди

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шарифжон Аҳмедович Турсунов вазифасидан озод этилди. Компания матбуот хизмати ушбу маълумотни «Kun.uz»га тасдиқлади.

Шарифжон Турсунов бу лавозимга 5 июнь куни тайинланган эди.

Шарифжон Турсунов
Фото: Халқаро пресс-клуб

Айни вақтда унинг ишдан олиниши сабаби маълум эмас. Шунингдек, компаниянинг янги раҳбари кимлиги ҳам номаълум.

Қайд этиш керакки, компанияда 2016 йил декабридан буён тўртинчи марта раҳбар ўзгариши бўлмоқда.

Ўз вақтида бош вазир ўринбосари сифатида ишлаган Эргаш Шоисматов 2016 йил декабрида «Ўзтрансгаз»га раҳбар бўлганди.

2017 йил августида Шоисматов Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчиси этиб тайинлангач, унинг ўрнини Алишер Мустафоев эгаллаганди.

2018 йил июнида эса Мустафоев ўрнида Шарифжон Турсунов иш бошлаганди.

Мавзуга оид