Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган вилоятида божхоначилар телевизор ва ёндиргичларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вилоятнинг Янгиқўрғон тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.С ҳамда унинг укаси Х.И бошқарувидаги иккита «Ласетти» русумли автомашиналар тезкор кузатувга олинган.
Ушбу автоуловлар Наманган шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашиналар салони ва юкхонасида муқаддам қўшни давлатдан юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 74 млн. сўмлик, 29 дона рангли телевизор ва 41 500 дона ёндиргич (зажигалка) товарлари борлиги ва улар савдо дўконларига қайта сотиш мақсадида олиб кетилаётгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
20:03 / 02.05.2026
Наманганда хориждан олиб келинган қалбаки долларларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026