Рамос допинг қоидаларини бузишда айбланмоқда
«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос Ла Лиганинг ўтган мавсумида «Малага»га қарши ўйиндан кейин аксилдопинг қоидаларини бузганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Football Leaks тадқиқотларида ёзилган.
Германиянинг Der Spiegel нашри «Малага» – «Реал» ўйини бўйича допинг-назоратчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг бир қисмини тақдим этди.
«Спортчи Серхио Рамос мендан сийдик намуналари топширишдан аввал чўмилиб олишга рухсат сўради. Мен AEPSAD (Испания антидопинг агентлиги) қоидалари бунга рухсат бермаслигини айтдим.
Спортчи ва «Реал» шифокори норозилик билдиришди. Улар менга «Реал» футболчиларига нафақат УЕФА ҳомийлиги остидаги турнирларда, балки Ла Лига ўйинларидан кейин ҳам футболчи ёлғиз ювиниши мумкинлигини айтиб ўтишди.
Мен бундан бехабарлигим, унга душ қабул қилишга рухсат бера олмаслигимни айтдим.
У менинг огоҳлантиришимни инкор этди ва менинг гувоҳлигимда, «Малага» стадионидаги допинг-назорат хонасида ювинди.
Мен унга бу ҳолатни ҳисоботга киритишмни билдирдим, у бунга аҳамият қаратмади», – дейилган ҳисоботда.
Бундай қоидабузарликка нисбатан қаттиқ жазо белгиланган: «Реал» 300 минг евро миқдорида жаримага тортилиши, очколардан маҳрум этилиши ва ҳатто қуйи лигага тушириб юборилиши, Рамоснинг ўзи эса – 4 йиллик дисквалификацияга дучор бўлиши мумкин.
Рамос антидопинг қоидаларини бузгани бўйича айбловга муносабат билдирди: «Малага, 2018 йилнинг апрели. Ўйин тугагач, мендан допинг-тест топширишни сўрашди.
Мадридга қайтишимиз керак эди, вақт тиғизлиги туфайли, расмий шахс менга ювиниб олишга рухсат берди. У бу вақт давомида мени кўздан қочирмади. Шундан кейин мен допинг-тестдан ўтдим».
Мавзуга оид
18:41 / 22.10.2024
Осиё ўйинлари чемпиони Шоҳмурод Холмуродов допинг туфайли жазоланди
19:08 / 07.08.2024
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпиони допинг туфайли дисквалификация қилинди
22:06 / 26.07.2024
Дзюдочи Болтабоевнинг рақиби допинг туфайли Олимпиададан четлатилди
21:04 / 04.09.2023