Жаҳон | 20:50 / 27.11.2018
13809
1 дақиқада ўқилади

Дельтапланда учишни истаган сайёҳ ҳалокатдан аранг қутулиб қолди (видео)

Умрида биринчи марта дельтапланда учишга қарор қилган америкалик ҳалокатдан қутулиб қолди. 

Крис Гурский рафиқаси билан Швейцариядаги таътил вақтида 1200 метрлик тоғдан дельтапланда учишга қарор қилган. Аёлнинг уриниши муваффақиятли, бироқ Криснинг уриниши омадсиз якунланган. 

Гап шундаки, инструктор Крисдаги эҳтиёт тросини дельтапланга маҳкамлашни унутиб, шу ҳолда у билан бирга учиб кетган. Америкалик 2 дақиқадан кўпроқ вақт бир қўли билан дельтапланни, бир қўли билан инструкторнинг оёғини ушлаб, осилганча учишига тўғри келган. Ушбу ҳолат тасвирланган видеода инструктор бир неча марта қўнишга ҳаракат қилгани, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаганини кўриш мумкин.

Охир-оқибат инструктор пастлашга муваффақ бўлган. Ўзини аранг ушлаб турган америкалик ерга яқин қолганда дельтапландан сакраб тушиб олган, бироқ ноқулай тушгани сабаб кичик жароҳатлар олган.

Мавзуга оид