Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр энергиясидан фойдаланишда махсус тизим йўлга қўйилади: бир абонентга 300 киловатт
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги қарорига асосан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида истеъмолчилар томонидан электр энергиясини тежаш ҳамда мақсадли фойдаланиш мақсадида махсус тизим йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.
“Ўзбекэнерго” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 кВт. соат қилиб белгиланади.
Аҳоли томонидан амалда фойдаланилган электр энергиясининг базавий нормадан ортган қисми учун — белгиланган тарифга 1,2 баравар ўсувчи коэффициентни қўллаш амалиётини жорий этиш белгиланди.
Ушбу амалиёт синовдан ўтса, 2019 йилнинг 1 июлига қадар электр энергияси истеъмоли базавий меъёрларини республика бўйича амалда қўлланиши жорий этилади.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
18:05 / 26.01.2026
Электр энергиясининг суткалик истеъмоли бўйича янги рекорд қайд этилди
08:03 / 02.08.2025
Электр энергиясининг технологик сарф меъёрлари белгиланади
22:34 / 20.04.2024